10 августдан бошлаб
Қозоғистонда буюк қозоқ шоири ва мутафаккири Абай Қўнонбойулининг 180 йиллиги
кенг нишонланяпти. Йил давомида мамлакатда ушбу санага бағишланган 5 мингтадан
зиёд тадбир ташкил қилиниши режалаштирилган. Улар қаторида 100 та зиёд халқаро ва
миллий даражадаги танловлар, айтишувлар, мушоиралар, тадқиқот экспедициялари,
концерт ва спектакллар бор. Тегишли вазирлик берган маълумотга кўра, юбилейда
қозоқ ёзма адабиёти асосчиси хотирланади, ўтмиш, бугунги кун ва келажакка
эҳтиром кўрсатилади.
Ерлан Дакенов, Қозоғистон
Республикаси Маданият ва ахборот вазирлиги маданият қўмитаси раиси:
- Бугунги кунда
мамлакатнинг барча минтақаларида, таълим даргоҳларида, кутубхоналарда,
маданият, илм-фан даргоҳларида қатор тадбирлар ўтказиляпти. Фуқаролар республика
миқёсида буюк шоир меросини оммалаштиришга қаратилган турли челленжлар ташкил
этяпти. Бу челленжларда ўқувчилар, турли этнос вакиллари, санъат шинавандалари,
таниқли маданият арбоблари иштирок этяпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси

