Қозоғистонлик опера ижрочиси Италиядаги танловда ғалаба қилди

Қозоғистонлик опера ижрочиси Италиядаги танловда ғалаба қилди

Қозоғистонлик опера ижрочиси Айгерим Алтинбек Италияда ўтказилган XI CLIP 2025 халқаро танловида ажойиб ғалабага эришди. У биринчи мукофот, томошабинлар эҳтироми мукофоти, энг яхши аёл овози, шунингдек, машҳур танқидчи ва педагог Карло Майернинг махсус мукофотини олди ва ғалаба нашидасини сурди. Дунёнинг турли қисмларидан 200 та даъвогар танловда қатнашиш истагини билдирган, улардан ўнтаси финалга чиқа олганди. Шу жумладан, Қозоғистондан келган ижрочига Портофино марказий майдонида, Teatro Carlo Felice оркестри жўрлигида ўтказилган гала-концертда қатнашиш имкони берилди. Таъкидлаш лозимки, Айгерим Алтинбек ушбу опера майдончасида мутлақ ғолиб бўла олган Марказий осиёнинг биринчи вакили. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев ижрочини табриклади ва унинг жаҳон саҳнасида мамлакат санъатини муносиб тақдим этганлигини кўрсатиб ўтди. Қозоғистонлик ажойиб овоз соҳибига Италия ва Жанубий Американинг қатор театрлари ҳамкорлик таклифлари беришди.

Айгерим Алтинбек, опера ижрочиси /Қозоғистон/:

- Президент мени табриклаганида, шошиб қолдим, бундайшарафни кутмагандим. Жуда бахтли бўлдим! Дунёни забт этишга тайёрман! Ҳозир Флоренция, Сан-Карло опера театрлари таклиф қилишди, Жанубий Америка театрларидан ёзишяпти, таклиф қилишяпти. Келгуси йилларда Миландаги Ла Скала театри билан бирга ишлаймиз, ўзим жорий йилда Парма консерваториясини тугатяпман.

Абдумалик Сарманов таржимаси