Буюк Абайга мўйқалам усталари орқали назар соламиз. Пойтахтда «Абай» китоб-альбоми тақдимоти бўлиб ўтди. Ҳали бўёғи қуримаган янги тўпламга шоирнинг мазмундор ҳаёти ва ибратли ижодига бағишланган тасвирий санъат асарлари тўпланган. Китобда мамлакатимизнинг ўтган аср ва бугунги кундаги рассом, мусаввирлари Абай ижодидан илҳом олиб яратган мойбўёқли суратлар, расмлар киритилган. Китоб-альбом Туркияда инглиз тилида чоп этилди. Бундан мақсад – турк дунёси учун қадрли бўлган мутафаккирни жаҳон миқёсида таништириш. Мустақиллик йилларида қозоқ адабиёти хорижий давлатларда кенг миқёсда тарғиб этилмоқда. Юртимиз шоир-ёзувчиларининг асарлари жаҳон тилларига таржима қилинди.
Серик Негимов, Евроосиё миллий университети профессори, филология фанлари доктори:
- Турк компанияси машҳур, дунёга танилган мўйқалам усталарининг суратларини архив жамғармаларидан, музейлардан тўплаб, тартибга келтирди, улкан энциклопедик аҳамиятга эга нашр тайёрлади, бу маънавиятимиз, адабиётимиз тарихидаги катта ютуқ. Зеро, турк дунёси, инсоният учун ўта аҳамиятли бўлган буюк Абай ижодига доир бу ташаббус барча қардош халқлар учун муҳим воқеа, янгилик бўлди.
Абдумалик Сарманов таржимаси