Қозоғистонда Бухоро буғулари популяцияси тикланяпти. Қизил китобга киритилган бу жониворлар сонини кўпайтириш ишлари Туркистон вилоятида 2000 йилдан бошланган. Минтақада махсус «Бухоро буғуси боғи» ташкил этилган. Питомник ҳудуди қуршалган. Бугунги кунда унда яшаётган буғулар сони 200 га етди. Аввалроқ 64 таси ёввойи табиатга чиқариб юборилганди. Таъкидлаш лозимки, табиат муҳофазачилари қулон ва жайранлар учун ҳам шундай питомниклар яратиш таклифини билдиряпти.
Бахит Мусалиев, Туркистон
вилояти ўрмон хўжалиги ва ҳайвонот дунёси ҳудудий инспекцияси бўлими бошлиғи:
- Биз эркинликда
яшаётган буғулар сони ортиб бораётганини кўриб турибмиз. Видеокамералар
ёрдамида улар ҳаракати кузатиб борилади. Баъзида ёввойи буғулар ҳам питомникка
келади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.