Синоптиклар прогнозига кўра, келгуси уч кун давомида Қозоғистоннинг кўп қисмида ҳарорат минус 30, баъзи жойларда минус 40 даражагача пасаяди. Бунга сабаб – совуқ арктика ҳавосини олиб келган шимолий антициклон. У республиканинг жанубий минтақалари сари ҳаракатланишда давом этади. Казгидромет берган маълумотга кўра, жануб ва жанубий-шарқдаги тоғли туманларда ёғин бўлиши кутилади. 10 та минтақада бўрон бўлади. Секундига 20 метргача бўлган кучли шамол юз беради. 120 дан зиёд йўл участкаси ёпилган. Шу жумладан, дизель двигателлари бўлган автобус ва автомобиллар юриши тақиқланган. Мутахассислар таъкидлашича, йўлларда фалокат юз беришининг олдини олиш учун шундай йўл тутилмоқда. Миллий оператор автоҳаваскорларни узоқ йўлга чиқмасликка ва об-ҳаво ўзгаришларини кузатиб боришга чақирди. Таъкидлаш лозимки, об-ҳаво ноқулайлиги сабабли шу кунларда қатор минтақаларда мактаб ўқувчилари ва коллеж талабалари масофадан ўқишга ўтказилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.