«Қозоғистон халқига» жамғармаси ҳисобига 115 миллиард тенгедан зиёд маблағ келиб тушган. Бу ҳақда хайрия ташкилотининг расмий вакили Алибек Адилов маълум қилган. У таъкидлаганидек, айни пайтда кўмакка муҳтож қозоғистонликлардан аризалар қабул қилинмоқда. Мамлакатнинг ҳар бир фуқароси ариза бериш ҳуқуқига эга. Бунинг учун atamekenim.kz порталига кириш лозим, фонд бошқаруви мурожаатни кўриб чиқади.
Алибек Абдилов, «Қозоғистон халқига» жамғармаси расмий вакили:
- Ҳар хил нарсалар сўралади. Турли йўналишларда. Албатта, энг аввало, бу соғлиққа, даволанишга тааллуқли, катталар ва болалар учун. Бизга кам учрайдиган хасталиклар ташхиси билан мурожаат қилишади. Дарвоқе, мана шу йўналиш ҳозирда экспертлик қўмитасида биринчи бўлиб кўрилди. Ўйлайманки, яқин вақт ичида фонд даволанишга ёрдам сўралган аризаларни молиялаштиришга оид илк қарорни қабул қилади. Бунда кимнинг аризаси аввал келиб тушганига эмас, қайси бири долзарблигига аҳамият қаратилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси