Қозоғистон аҳолисининг 76 фоизи референдум ўтказиш ғоясини қўллаб-қувватлайди. Юртдошларимизнинг ярмидан кўпи овоз бериш ниятида. Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти ўтказган аҳоли фикрини ўрганиш тадбири шундай натижа берди. Экспертлар фикрича, Конституциявий ислоҳот — жамиятни демократлаштириш сари қўйилган аниқ қадам. Таъкидлаш лозимки, минтақаларда референдум бўйича тушунтириш ишлари давом этяпти.
Бауржан Серикбаев, Қозоғистон ижтимоий тараққиёт институти эксперти:
– Биз, «Сарап» клуби экспертлари сиёсатшунослар, жамоат арбоблари, фаоллар билан учрашамиз, фуқаролар саволларига жавоб берамиз. Туманлар, минтақа ва шаҳарларда бўлган мулоқотларда аҳоли Конституцияга киритилаётган ўгартишлар хусусида саволлар беради. Одамлар айнан қандай ўзгаришлар юз беришига қизиқади. Уларнинг аҳоли турмушига, мамлакат келажагига таъсири, референдум формати ҳақида сўрайди.
Қозоғистонда Конституциявий ислоҳот бўйича референдум ғоясини етакчи турк экспертлари ҳам қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда асосий қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, Қосим-Жўмарт Тўқаев ислоҳотларига бағишланган давра суҳбатида маълум қилинди. Тўпланганлар Қозоғистон Президенти ўтказаётган ислоҳотлар айни вақтида юз бераётганига эътибор қаратди. Бу Қозоғистон жамиятининг ривожланиши ва аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилади.
Ирфан Картал, Туркия-Қозоғистон дўстлиги Парламент гуруҳи раиси ўринбосари:
– Қозоғистон янгиланяпти, барча соҳаларда модернизация кузатиляпти. 5 июнда ўтказиладиган Конституцияга ўзгартишлар бўйича референдум ҳам шундан дарак беради. Қозоғистон яқиндагина мустақилликка эришганига қарамай, унда глобал ўзгаришлар юз берди. Ва бу ўзгаришлар замон билан ҳамнафас амалга оширилмоқда.
Абдумалик Сарманов таржимаси.