Қаҳрамон бригадалар тузилганига 80 йил бўлди

Қаҳрамон бригадалар тузилганига 80 йил бўлди

80 йил аввал қаҳрамонлик намуналарини кўрсатган ўқчи бригадалар тузилганди. 1941 йил мамлакатимиз ҳудудида 100-Алмати ва 101-Ақтўбе бригадалари ташкил қилинди. Улар «Марс амалиёти», Ржев яқинидаги жангларда мардлик намуналари кўрсатган, Невел жангида душманга қаттиқ қаршилик қилганди. Бригадалар таркибида Азильхан Нуршаиқов, Маншук Маметова, Тахауи Ахтанов, Қасим Шарипов ва бошқалар бўлган. Ёш қозоқ ўғлонлари ва қизлари матонат ва жасорат намунасини кўрсатган.

Марат Абсеметов, тарих фанлари доктори:

- Алматида тузилган 100-ўқчи бригада таркибининг 86 фоизи қозоқлардан иборат бўлган. Унга Абилхаир Баймўлдин раҳбарлик қилган. Жангчилар сафида жангда ҳалок бўлган Маншук Маметова ҳам бор эди. Ўша жангда 11 аскар Совет Иттифоқи қаҳрамони унвонини олган. Улар жасорати унутилмайди.

«100- ва 101- бригадалар бир кунда, 1942 йил 25 ноябрда Ржев остоналарида жангга кирди. Қақшатқич тўқнашувлар юз берди. Бир ой ичида аскарларнинг 80 фоизи ҳалок бўлди...». Бу - 100-бригада жангчиси Қакен Абенов хотиралари. 1942 йилда амалга оширилган «Марс» жанговар операцияси давомида иккита қозоқ бригадаси қурбон бўлди. Лекин қаҳрамонлар номлари ва жасорати унутилмайди!

Абдумалик Сарманов таржимаси