Қозоғистон валютаси  – 30 ёшда

15 ноябрь куни Қозоғистон миллий валютаси 30 ёшга тўлди. Мамлакат миллий банки юбилей санаси арафасида «Буюк воқеалар ва одамлар» туркумидаги «Teńgege 30 Jyl» коллекция тангасини айланмага чиқарди. 300 та танга олтин суви югуртирилган шаклда кумушдан, яна икки мингтаси тантал қўшилган ҳолда кумушдан ясалди. Уларни Республика миллий банки интернет-магазинидан харид қилиш мумкин.

Алмат Басенов, Қозоғистон Республикаси Миллий банки бош дизайнери:
- Танга дизайни рақамлаштириш сари бўлган умумий тенденция билан боғлиқ равишда замонавий кўринишда ясалди. Унинг дизайнида тегишли мазмун акс эттирилди. Танга дизайнига асос сифатида «Тенге» белгиси қўйилди, чап томонида ўсимлик орнамент қўйилган. У миллий валютамизнинг, фаровонлигимизнинг ўсаётганини кўрсатади. Бир вақтнинг ўзида у яратилган янги тангага миллий колорит беради.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.