Қозоғистон артистлари Швейцария саҳнасида

«Астана Опера» ва «Астана балет» артистларининг чиқишлари швейцариялик мухлисларнинг олқишлари билан якунланди. Республика куни арафасида Женевада Қозоғистон балети оқшоми ташкил этилди. Bâtiment des Forces Motrices (Батимент дес форсес мотрисес) театрида машҳур санъаткор Бахтияр Адамжан ва «Астана Опера» яккахони Анастасия Заклинская француз хореографи Ролана Петининг «Йигитча ва ўлим» постановкасини тақдим этишди. Артистлар рақс орқали қаҳрамоннинг кўнглидан ўтаётган барча ҳиссиётларни кўрсатиб бера олишди. «Астана Балет» артистлари ўта ёрқин чиқишлар қилди. Улар Жорж Бизе мусиқаси асосидаги «Кармен-сюита» спектаклини намойиш этишди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.