Қозоқ тили, тарихи, анъаналарини АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида
ҳам ўрганиш мумкин. Мегаполисда Америкадаги қозоқ диаспораси ёрдамида курс
очилди. Ташкилотчилар
фикрича, машғулотлар, айниқса, болалар орасида, миллий маданиятни сақлаб
қолишга ёрдам беради. Дарслар ўйин кўринишида ўтказилади. Ўқувчилар миллий
куйлар остида рақсга тушади, ашулалар ижро этади, қозоқ адабиёти намуналарини
ўқиб-ўрганади.
Гульнар Бўрибаева, қозоқ тили ўқитувчиси:
– Болалар учун таълим дастурини ўзимиз тайёрладик. Баъзан материаллар етишмайди.
Бу ишда волонтёрлар ёрдам берди.
Гульнара АҚШда ўқийди. У таълим олиш билан бирга дарс
беришга ҳам улгуради. Ўзининг таъкидлашича, ўқиётган болалар яхши натижалар
бера олган. Курслар
туфайли улар инглиз тилидагина эмас, қозоқ тилида ҳам бемалол гаплаша
олади.
Гульнар Бўрибаева, қозоқ тили ўқитувчиси:
- Болаларнинг тил билиш даражаси ҳар хил. Кимдир эндигина
келди, кимдир олти йилдан буён яшаяпти. Биз буларнинг барчасини ҳисобга оламиз, ҳар бир болага
ёрдамлашамиз.
Айман Бердибай, талаба:
– Икки йилдан буён машғулотга қатнайман. Жуда яхши ёрдам
беради. Болалар мактабда инглизча ўқийди, бу ерда она тилини, қозоқ тилини ўрганади.
Калифорния штатидаги қозоқ тили курслари икки йил аввал
очилган, ўтган давр ичида яхши натижалар кузатилди. Ташкилотчилар келажакда
қозоқ тили ва анъаналарини диаспора вакиллари, маҳаллий халқ ичида оммалаштиришда давом этади.
Абдумалик Сарманов таржимаси