Астанада бўлиб ўтадиган V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида Татаристондан 50 нафар спортчи қатнашади. Терма жамоа аъзолари беллашувларга пишиқ тайёрланишган. Атлетлар кўреш, қозоқ кураши, аудариспақ каби спорт турларида маҳоратини намойиш этмоқчи. Таъкидлаш лозимки, Татаристон Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида 2016 йилдан буён қатнашади. Аввалги мусобақаларда 5 та медаль олишган. Спортчилар беллашувлар олий даражада ўтишига ва уларда энг кучлилар аниқланишига ишонч билдиришяпти.
Айрат Гатауллин, Татаристон Республикаси Спорт вазирлиги аналитиги, Татаристон Республикаси Корэш федерацияси мутахассиси:
– Жорий санани «Кўрэш йили», деб эълон қилганмиз. Бу спорт тури ўйинлар дастурига киритилган. Биз миллий курашимизни намойиш қиламиз. Кўрэш катта тарихга, маданиятга эга, у жуда қадим замонда пайдо бўлган миллий спортимиз. Аждодлар мероси ва биз бу спорт турини қўллаб-қувватлаймиз.
Динар Каримуллин, спортчи:
– Кўчманчилар ўйинлари барча халқларни ўзаро бирлаштиради. Ўтган йили, тўғрироғи ундан олдинги йили Туркияда бўлиб ўтган беллашувларда кўрэшдан ғалаба қилганман. Жорий йилда ҳам юртдошларимиз яхши натижалар кўрсатишига умид қиламан. Рақобат жуда катта. Мамлакатимизда кўрешдан жаҳон чемпионати ўтказиляпти. Унга ҳам жуда кўп давлатлардан вакиллар қатнашяпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси.