Ўзбекистондаги
йирик музлик – «Пахтакор» тадқиқ қилиняпти. У мамлакат шарқида, Қозоғистон ва
Қирғизистон чегараси яқинида жойлашган. 2023 йилдан буён унга учта экспедиция
ташкил қилинди. Сўнгги маълумотларга кўра, унинг қалинлиги йилига 3 метрдан
зиёд камайиб бораётган экан. Жорий йилда ташкил қилинган учинчи экспедиция тадқиқотчилари
қор тўпланаётган ҳудудларга кўтарилди. Икки нуқтада қор қалинлиги ўлчанди,
уларга атиги 110 сантиметр ва 80 сантиметр ёғин ёққанини аниқланди. Мутахассислар
таъкидлашича, сув таъминоти барқарор бўлиши учун тоғ ҳудудларида йилига 2,5-3
метрлик қор қатлами юзага келиши лозим.
Ферузжон Очилдиев,
«Тошкент қишлоқ хўжалиги ирригация ва механизация муҳандислик институти» миллий
тадқиқот университети докторанти: (ЎЗБЕКЧА, ўқиш шарт эмас)
- Ёш олим сифатида Германия
Ўзбекистон билан ҳамкорликда уюштирган илмий сафарда биринчи марта иштирок
этишим. «Пахтакор» музлигини ўрганиш жараёнида мен шунга амин бўлдимки, ҳозирги
глобал иқлим ўзгариши Ўзбекистоннинг сув ресурсларига захираларимизга қанчалик
таъсирини ўз кўзим билан тадқиқотчи сифатида кўрдим. Ҳаммасиниям ўлчаганимизда
3 метрдан чуқур эрибди. Бир йил давомида 3 метрдан зиёд дегани жуда катта сув
массаси дегани. Бу музликлар энг яхши ва энг керакли пайтда ишлатиладиган сув
захирамиз ҳисобланади. Кейинги йил учун яна тахтачалар қоқдик.
Ўзбекистон музликлари
экологик мувозанатда катта ўрин тутади. Минтақага келаётган «оби-ҳаёт»нинг 25 фоизини
таъминлайди. «Пахтакор»га борган экспедиция аъзолари ҳарорат, намлик, ёғинлар
ва шамолнинг йўналишини автомат тарзда аниқловчи метеостанция ўрнатди. У
тўплаган маълумотлар фақат Марказий Осиё эмас, дунё олимлари учун ҳам тақдим
этилади, иқлим ўзгариши асоратларини юмшатиш бўйича илмий асосланган ечимлар
ишлаб чиқилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

