Мамлакат чегараларида коронавирусга қарши эмланган қозоғистонликлардан ташқари яна қатор давлатлар фуқароларидан ПЗР-тест талаб қилинмайди. Янги қоидага кўра, вакцинация паспортлари ўзаро тан олинган 30 давлат учун шундай енгиллаштирилган тартиб жорий этилган. Бундан ташқари, «Ашиқ» иловасидан «сариқ» мақом олиб ташланди, «яшил» ва «кўк» мақомдагилар эса барча объектларга бориши мумкин. Касаллик симптомлари сезилмаган тақдирда контактда бўлганлар учун уй карантини бекор қилинади. Ташкилот-офисларнинг оффлайн-тартибда ишлашига қўйилган чекловлар олиб ташланади. Соғлиқни сақлаш вазири маълум қилишича, эпидемиологик вазият яхшиланиши ортидан Қозоғистонда карантин тадбирлари юмшатилди. Республикада коронавирус юқтириш ҳоллари ўртача 34 мартагача камайган.
Ажар Ғиният, Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири:
- Аҳолининг касаллик юқиши эҳтимоли юқори қатламларини эмлаш, ревакцинация қилиш учун Қозоғистонда барча гуруҳларга мансуб ногиронлар ҳар қандай вакцина, жумладан, «Pfizer» олишига ижозат берилди. Шунингдек, «Pfizer» вакцинаси 50 ёшли шахслар ревакцинацияси ва мамлакат ташқарисида биринчи компонентни олганларни эмлаш учун ишлатилиши мумкин.
Басима Сарманова таржимаси