Коронавирусдан 2 892 одам тузалди

Коронавирусдан 2 892 одам тузалди

Ўтган сутка давомида республикада 2 267 беморда коронавирус инфекциясига олинган ПЗР-тест ижобий натижа берган. Алмати шаҳрида COVID-19 ташхиси беш юз ўн одамда тасдиқланган. Пойтахт иккинчи ўринда, шаҳарда яна 386 бемор мавжуд. Қарағанди вилоятида 318 одамга касаллик юққан. Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, пандемия бошланганидан буён мамлакатда хасталанганларнинг умумий сони уч юз олтмиш тўққиз минг нафарга яқинлашган. Сўнгги 24 соатда 2 892 юртдошимиз коронавирус инфекциясидан батамом фориғ бўлди.

Абдумалик Сарманов таржимаси