Астанада бўлиб ўтган ҳарбий парадда Қозоғистон тарихида Сағадат Нурмағамбетов номли биринчи даражали «Айбин» ордени кавалери подполковник Жигер Аипов ҳам иштирок этди. Офицер Ғўлон тепаликларидаги БМТ миссияси давомида кўрсатган жасорати ва фидокорлиги учун Президент қўлидан ушбу мукофотни олган. Эслатамиз, ўтган йили мамлакатимиз илк марта мустақил иш юритиш учун 139 кишилик контингентини йўллади.
Жигер Аипов, Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Тинчлик ўрнатиш амалиётлари маркази бошқарма бошлиғи:
- 2024 йил март ойида мен биринчи Қозоғистоннинг тинчлик ўрнатувчи контингенти командири этиб тайинландим ва Ғўлон тепаликларига йўл олдим. Контингент барча топшириқларни бажарди. БМТнинг 24 нафар хизматчисини хавфсиз жойга олиб чиқди. Шунингдек, портламай қолган предметларни йўқ қилди. Жами 600 тадан зиёд топшириқ бажарилди.
Жигер Аиповнинг ҳарбий карьераси машҳур генерал номи билан боғлиқ. Подполковник Сағадат Нурмағамбетов номли «Жас Улан» республика мактабининг дастлабки битирувчиларидан бири. Офицер таъкидлашича, қаҳрамон жасурлиги, жасоратлари билан ҳаммага намуна бўлиб келган.
Жигер Аипов, Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Тинчлик ўрнатиш амалиётлари маркази бошқарма бошлиғи:
- 1999 йилда Қозоғистонда, Астанада Сағадат Нурмағамбетов номли «Жас Улан» мактаби очилди. Ватан учун жанг қилган, жон олиб, жон берган шундай инсонлар номи абадий сақланиши керак. Фақат шунда уларнинг жасорати, мамлакат, халқ учун сарф этган фидокорона меҳнатига ҳурмат кўрсатилган бўлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

