Қозоғистон-Туркия ўртасида ҳамкорлик кенгаяди

Қозоғистон-Туркия ўртасида ҳамкорлик кенгаяди

Қозоғистон ва Туркия сиёсий, инвестициявий ҳамда маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш ниятида. Айтиш жоиз, Туркия – республикамизнинг муҳим шерикларидан бири. Коронавирус пандемиясига қарамасдан, 2021 йилда икки томонлама товар айланмаси 5 миллиард долларга етган. Тарафлар бу кўрсаткични 10 миллиардга етказишни мўлжаллаган. Юртимиз Туркияга нефть, мис ва бошқа металларни экспорт қилади. Икки давлат ўртасида турк капитали иштирокидаги қўшма лойиҳалар ҳам анчагина. Таъкидлаймиз, келаси ҳафтада Нур-Султонда Қозоғистон-Туркия савдо-иқтисодий ҳамкорлиги бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг XII мажлиси бўлиб ўтади. Ушбу тадбир, дейди экспертлар, ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг кейинги ривожига янги туртки беради.

Хуршида Абдуллаева таржимаси