2030 йилга бориб Қозоғистонда ишлаб чиқариш ҳажми икки марта ортади

Қозоғистонда ноёб ва ноёб-ер металлари қазиб олиш ва ишлов беришга киритилган инвестициялар ҳажми 40 фоизга ортади. Мамлакатда 2029 йилгача соҳани мажмуавий ривожлантириш режаси тасдиқланди. Мажилисда бўлиб ўтган Ҳукумат соатида Саноат ва қурилиш вазири таъкидлашича, хорижлик инвесторлар билан тегишли шартнома тузилди. Британия, Германия ва Америка компаниялари литий каби ўта муҳим металлар конларини биргаликда ўзлаштиришни таклиф қиляпти. Умуман олганда, инвестициявий лойиҳаларга катта эътибор бериляпти. Жами 1,5 триллион тенге қийматга эга 180 та таклиф шакллантирилди. 2025 йилгача умумий қиймати 5 триллион тенге бўлган 620 инвестициявий лойиҳа рўёбга чиқарилади.

 

Қанат Шарлапаев, Қозоғистон Республикаси Саноат ва қурилиш вазири:

–  Вазирлигимиз линиясидан рўйхатга 9 лойиҳа киритилди, инвестиция ҳажми 6,7 триллион тенге. Умуман олганда, металлургияда 5 та, кимё саноатида 2, автомобиль саноатида 2 лойиҳа рўёбга чиқарилади. Лойиҳалар йирик инвесторлар билан биргаликда амалга оширилади. Қайта ишлаш саноати устувор йўналишларида юқори тақсимот кластерлари яратилади.


Шунингдек, Қозоғистонда Қайта ишлаш саноатини ривожлантириш концепцияси устида иш давом этяпти. 2030 йилгача мамлакатда ишлаб чиқариш ҳажми 2 марта, соҳадаги ялпи қўшимча қиймат 3 марта ортади.