Қозоғистон
Президенти Бутунжаҳон таэквондо федерацияси етакчисини қабул қилди. Қосим-Жўмарт
Тўқаев Чунгвон Чоунинг ташрифини мамлакат спорт ҳамжамияти учун муҳим воқеа, деб
атади. У Астанада G1 тоифасига кирувчи Kazakhstan Open 2025 турнири ўтказилиши спортчиларига
янги имкониятлари очишини, миллий федерация рақобатбардошлигини оширишини таъкидлади.
Чунгвон Чоу Қозоғистон ютуқларини юқори баҳолади. II даражали «Дўстиқ» ордени билан
тақдирланган спорт арбоби Қозоғистон Президентига тўққизинчи дан қора камарини
тақдим этди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

