2025 йилнинг олти
ойи давомида Қозоғистон ялпи ички маҳсулоти 6,2 фоизга ўсди. Сўнгги 14 йил учун
бу жуда юқори кўрсаткич. Навбатдаги Ҳукумат йиғилишида Серик Жуманғарин маълум
қилишича, иқтисоднинг реал сектори ва хизматларда юксак ўсиш суръатлари
кузатилган. Асосий ҳаракатлантиручи куч: транспорт ва қурилиш. Савдо жонланиб
қолгани кузатилди, тоғ-кон саноати, қайта ишлаш сектори фаол ишлаяпти. Инвестициялар
ҳажми ўтган давр мобайнида аввалги йилдагига нисбатан 19 фоиздан кўпроққа ошди.
Айни вақтда, мамлакат келажагини таъминлайдиган соҳаларга бораётган сармоя
миқдори ортиб боряпти. Таълим, молия, соғликни сақлаш каби йўналишларга кўп
миқдорда капитал киритиляпти. Бундан ташқари, 2025 йилнинг беш ойида ташқи
савдо товар айланмаси 53,5 миллиард долларга етди. Экспорт 30 миллиард долларни
ташкил қилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

