Қозоғистон иқтисодиёти ўсиш суръати ортди

Қозоғистон иқтисодиёти ўсиш суръати ортди

Қозоғистон иқтисодиёти ўсиш суръати 4 фоизгача ортди. Евроосиё Тараққиёт банкининг 6 давлат иқтисодиёти юзасидан берган маълумотига кўра, ташкилот аналитиклари буни мамлакатда хизмат кўрсатиш ва савдо соҳалари фаол ривожланиши  билан боғлаяпти. Иқтисодчилар таъкидлашича, Қозоғистоннинг халқаро капитал бозорида 10 йиллик, долларли облигацияларининг катта талабга эга бўлиши хорижий инвесторларнинг республика иқтисодиёти ўсишига ишончидан далолат беради. Евроосиё Иқтисодий иттифоқи мамлакатларига келганда, ички бозорда талабнинг ортиши туфайли йил бошидан буён ЯИМ ҳажми 4,2 фоизга ортган. Шунингдек, Евроосиё минтақасининг янги логистика йўналишлари, шу жумладан, Осиё, Европа ва Яқин Шарқни боғловчи ер усти транспорт йўлаклари ривожланиши оқибатида дунё иқтисоди юксалишига ҳам катта ҳисса қўшган.   

Абдумалик Сарманов таржимаси.