Ўтган йил якунларига кўра Қозоғистонда машинасозлик соҳаси анча ўсгани кузатилди. Машинасозлар Иттифоқи раҳбари Бош вазир билан учрашувда соҳадаги аҳвол, олдиндаги режалар, ташқи факторларнинг таъсири ҳамда ривожланиш истиқболлари ҳақида гаприб берди. 2021 йилда темирйўл машинасозлиги салкам 300 фоизга, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги 50,4, тоғ-металлургия машинасозлиги 30, автомобилсозлик 24 фоизга кўтарилди. Мейрам Пшембаев таъкидлашича, 2021 йилда импортнинг умумий ҳажми 41 миллиард долларни ташкил қилса, шундан 17 миллиарди машинасозлик соҳасига тўғри келади. Шунинг учун бугунги кунда бозорда импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни чиқариш, экспортни кенгайтириш муҳим. Алихан Смаилов таъкидлашича, Ҳукумат бу соҳаларни рағбатлантириш бўйича ишлашда давом этади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.