2029 йилга бориб, алюминийни қайта ишлаш беш марта ошади

2029 йилга бориб, алюминийни қайта ишлаш беш марта ошади

Бунинг учун 20 та лойиҳадан иборат режа шакллантирилган. У хомашёни чуқур қайта ишлаш ҳажмини оширишга имкон беради, бунда алюминий ҳажми 5 марта, қўрғошин улуши 4 марта, мис  ҳиссаси 13 мартага кўпаяди, шунингдек, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ҳам ошади, дея маълум қилади республика Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги. Вазирликда таъкидланишича, инфратузилма лойиҳаларини таъминлаш учун кичик саноат зоналари ишга туширилади. Бунинг учун Саноатни ривожлантириш жамғармаси томонидан маблағ ажратилади. Умуман, Қозоғистонда 5 йилда 800 дан зиёд инвестициявий лойиҳа фойдаланишга топширилиши режа қилинган. Уларнинг умумий ҳажми 33 триллион тенгега етади.

Абдумалик Сарманов таржимаси