Қозоғистон ҳукумати 2026 йилгача мамлакатда газ соҳасини ривожлантириш мажмуавий режасини тасдиқлади. QazaqGaz маълум қилишича, унга кўра газ бозорини бошқаришда янгича ёндашувларни ишлаб чиқиш, соҳага инвестиция жалб этиш учун шарт-шароит яратиш, товар газ ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун базани такомиллаштириш, шунингдек, мамлакат истеъмолчиларини мунтазам газ билан таъминлаш имконини беради.
«Ички бозорни ривожлантириш бўйича компания газлаштириш даражасини 2030 йилга бориб, 65 фоизга етказади, шу билан бирга, даромад олишни бошлаши лозим. Газлаштириш бош схемаси хусусий инвестиция жалб этган ҳолда мустақил газ тарқатиш ташкилотлари ёрдамида давом этади», дейилади миллий компания берган маълумотда.
Абдумалик Сарманов таржимаси.