30 миллиард тенгелик маҳсулот ишлаб чиқарилган

30 миллиард тенгелик маҳсулот ишлаб чиқарилган

2022 йилнинг биринчи чорагида қозоғистонликлар 30 миллиард тенге ҳажмида хонаки маҳсулот чиқарди. Улар ичида энг кўп тайёрлангани – нон. Уч ой ичида 9 миллиард тенгелик нон сотувга қўйилган. Товар ишлаб чиқариш бўйича илғор учликка новвойхоналар, қандолатхоналар, қаймоқ ва бошқа сут маҳсулотлари тайёрлаш киради. Бундан ташқари, 3 миллиард тенге ҳажмида мол ёғи, 2 миллиард тенгега колбаса ва гўшт маҳсулотлари тайёрланиб, сотилган. Хонадонларда энг кўп маҳсулот ишлаб чиқарилган минтақа – Алмати вилояти. Кейинги поғоналарда Туркистон ва Павлодар вилоятлари. Энг кам миқдорда маҳсулот берган ҳудуд – Манғистау минтақаси.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.