Бугун Давлат раҳбари Туркистоннинг алоҳида мақоми ҳақидаги қонунни
имзолади. Ҳужжат Хожа Аҳмад Яссавий мақбарасини сақлаб қолиш,
шаҳар ичида археологик ва реставрация ишларини олиб бориш тартибини белгилайди.
Қонунга кўра, қўриқланадиган
ҳудуддаги бинолар баландлиги ва услубий хилма-хиллиги чекланади. Қулайликлар
яратиш кўзда тутилган. Туркистоннинг меъморий кўринишини сақлаб қолиш учун
унинг ягона услубини жорий этиш мўлжалланган. Бошқарув самарадорлигини ошириш
учун ҳокимлик ва маслихат ваколатлари кенгайтирилган. Шу жумладан, маслихат
шаҳарсозлик регламенти ва Туркистоннинг дизайн-кодини белгилай олади,
ҳокимлик тарихий-маданий меросни сақлаб қолиш, ҳунармандчиликни
ривожлантириш ишини назорат қилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

