Қозоғистонда 2025 йилги учун экин-тикин ва йиғим-терим ишларини молиялаштириш бошланди. Ушбу мақсадларда 700 миллиард тенге ажратилди. Унинг асосий қисми — 560 миллиард тенгеси бозор манбаларидан олинади. «Кенг дала 2» дастурига кўра йиллик 5 фоизли имтиёзли ставка бўйича маблағ ажратиляпти. Бундан ташқари, 684 та қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчисидан 82 миллиард тенгега ариза олинди. 176 ариза бўйича иш бошланди. Молиялаштириш иккинчи даражали банклар, кредит биродарликлари, ижтимоий-тадбиркорлик корпорациялари, Аграр кредит корпорацияси орқали амалга оширилади. Ҳукуматда таъкидлашларича, биринчи марта молиялаштириш ишлари дала ишлари бошланишидан анча илгари йўлга қўйилди. Бу эса миришкорларнинг уруғлик, ўғит ғамлаши, техникани тайёрлаши ва тегишли тайёргарлик ишларини сифатли ўтказиши учун имконият беради.
Абдумалик Сарманов
таржимаси

