2024 йилда Туркия дронларини ишлаб чиқариш бошланади

Қозоғистонда Туркиянинг ANKA учувчисиз жиҳозларини ишлаб чиқариш бошланади. Корхонани 2024 йилда ишга тушириш режа қилинган. Turkish Aerospace Industries вакили Эрол Ўғуз айтишига кўра, компания маҳаллий мутахассисларга нафақат технологиялар, балки билим-кўникмаларини ҳам ўргатишга тайёр. У эса келгусида республика ҳудудида ишлаб чиқаришнинг тўла циклини йўлга қўйиб, дронларни мустақил тайёрлашга имкон яратади. Ҳозирги кунда инвестиция ҳажми борасидаги масала кўриб чиқилмоқда. Умуман, бу лойиҳа – ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум рўёбга чиқарилгани натижаси. У 2022 йилда «Казахстан Инжиниринг» миллий компанияси ва «Turkish Aerospace» ўртасида имзоланган. Таъкидлаймиз, турк жиҳозларини синовдан ўтказиш ёзда, Жамбил вилоятидаги ўқув маркази базасида бошланган.

Эрол Ўғуз,  Turkish Aerospace Industries  дастурларни ривожлантириш бўйича менежери:
- Биласизми, бундай кенг миқёсли дастур ва лойиҳалар батафсил муҳокама қилиниши, маъқулланиши керак. Шунинг учун ҳозирча компания раҳбарияти, ҳукуматингиз, шунингдек, ушбу дастурнинг бир қисмига айланиши мумкин бўлган компаниялар билан музокаралар бормоқда. Биз исталган вақтда ишга киришишга тайёрмиз, аммо, албатта, бу нарса маълум бир тайёргарлик босқичидан ўтишни талаб этади. Қолаверса, келгуси йил давомида лойиҳа ишга туширилишини кутяпмиз.


Абдумалик Сарманов таржимаси.