Қишлоқ хўжалиги кооперациясини ривожлантиришга - 1 триллион тенге

Қишлоқ хўжалиги кооперациясини ривожлантиришга - 1 триллион тенге

Унинг доирасида 17 мингта микрокредит бериш учун 100 миллиард тенге ажратилган. Хусусий хўжаликларни озуқа билан таъминлаш учун қишлоқ хўжалиги кооперативлари фаолият юритиши режалаштирилган. Улар ширкатга аъзо бўлганларга бозор нархидан арзон баҳода озуқа сотади, таннархига тенг кўламда хизмат кўрсатади. Эслатамиз, 7 йил ичида «Овул омонати» 1 миллион нафар қишлоқда яшовчи фуқарога 1 триллион тенге миқдорида ёрдам кўрсатади ва уларни кооперативлар фаолиятига жалб этади.

Абдумалик Сарманов таржимаси