Бирлашган Миллатлар ташкилоти Украинага шошилинч гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича иккита йирик дастурга старт берди. Улардан бири уруш ҳаракатлари зонасида қолиб кетган одамларга ёрдам беришга қаратилган. Иккинчиси – мамлакатни тарк этган украиналиклар учун йўналтирилган. БМТ Бош котиби таъкидлашича, ушбу мақсадларда 2 миллиард доллар сарфланади. Дастурларга кўра дори-дармонлар, ичимлик сув, чодирлар ва ҳимоя воситалари харид қилинади.
Мартин Гриффитс, гуманитар масалалар бўйича БМТ бош котиби ўринбосари, фавқулодда ёрдам координатори:
- Бизнинг ҳисобларга кўра, энг муҳтож олти миллион нафар украиналиклар эҳтиёжлари учун уч ой ичида бир миллиард бир юз минг доллар керак бўлади. Таъкидлаш лозимки, бу маблағ ички мигрантларга, шунингдек, ўз вақтида пенсиясини ололмаётганларга ҳамда тиббий ёрдамга муҳтожларга сарфланади.