Яқин кунларда автомобиллар ва қишлоқ хўжалиги техникаси учун утилизация тўлови ставкасини тасдиқлашни ваъда қилишмоқда. Бу иш билан Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги шуғулланади. Аввало масала жамоатчилик муҳокамасига қўйилади. Парламент Мажилиси йиғилишида бу ҳақда Экологии, геологии ва табиий захиралар вазири Серикқали Брекешев маълум қилди. Унинг таъкидлашича, ставкаларни қайта кўриб чиқиш учун ишчи гуруҳлар ташкил қилинган. Иккинчи даража банкларининг барча активлари ва маблағлари «Жасил Даму»га бошқариш учун ўтказилган. Вазир аввалроқ тергов ишлари ўтказилгани, ҳужжатлар ва серверлар текшириш учун олинганини билдирди. Ҳозир ҳаммаси қайтадан уланган ва ишлаб турибди.
Серикқали Брекешев, Қозоғистон Республикаси Экологии, геологии ва табиий захиралар вазири:
- Ҳозир вазирликда ҳуқуқшунослик блоки, рақамли технологиялар департаменти, бюджет режалаштириш департаменти вакилларидан иборат комиссия ишлаяпти. Унда оператор фаолиятига кўра кирим-чиқимлар тўла-тўкис кўриб чиқиляпти. Шу кунгача иккинчи даражали банклар ҳисобларида 220 миллиард тенге атрофида маблағ бўлган, уларнинг бир қисми тенгеда, қолгани долларда бўлган. Ишлар давом эттириляпти, яқин келажакда автомобиль ва қишлоқ хўжалиги техникаси учун янги утилизация тўлови ставкалари белгиланади.
Абдумалик Сарманов таржимаси