Қозоғистонда аэропортлар ва ҳаво кемалари техник ревизия қилинади

Қозоғистонда аэропортлар ва ҳаво кемалари техник ревизия қилинади

Қозоғистонда аэропортлар ва ҳаво кемалари навбатдан ташқари техник ревизия қилинади. Бу иш алоҳида назоратга олинади. Бугун Бош вазир Ўлжас Бектенов ҳуқуқбузарликлар оолдини олиш бўйича маҳкамалараро комиссияда авиация хавфсизлигини яхшилашга қаратилган қатор топшириқлар берди. Тадбирлар доирасида мамлакат авиакомпаниялари экипажлари малакаси, тегишли рухсатномаларга эгалиги текширилади. Бош вазир ҳаво қатновига оид фалокатлар бўйича жадал чоралар кўриш учун авария-қутқарув ишлари механизмини такомиллаштириш ва тегишли давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш зарурлигини таъкидлади. Бундай фалокатларга йўл қўймаслик лозим, деди Ўлжас Бектенов. Шуни ҳам айтиш лозимки, йиғилиш кун тартибида бўлмагани ҳолда Бош вазир ўринбосари Қанат Бўзумбаевнинг Ақтау яқинида юз берган фалокат бўйича ишлаётган Ҳукумат комиссияси фаолияти ҳақидаги ҳисоботи тингланди. Шунингдек, Транспорт вазирлиги Озарбайжон Ҳукумати билан ҳамкорлик қилаётгани баён этилди. Эртага Бразилия авиацияси давлат органлари ва Embraer компанияси вакиллари етиб келади. Тупқараған туманида маҳаллий аҳамиятга эга техноген фалокат бўйича фавқулодда вазият эълон қилинган. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев топшириғига кўра жабрланганларга тўла ҳажмда тиббий ёрдам, ҳалок бўлганларнинг яқинларига кўмак кўрсатиляпти. Қайноқ телефонларга шу кунгача мингтадан зиёд қўнғироқ келиб тушди. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.