Қозоғистонлик экологлар Жанубий Кореядаги ҳамкасблари билан бирга Орол денгизи тубини кўкаламзорлаштиришга доир лойиҳани амалга оширишни режа қилмоқда. Ушбу масалани томонлар Алматидаги ўрмон хўжалиги соҳасида ҳамкорлик Осиё ташкилоти ассамблеясида муҳокама қилди. Мутахассислар таъкидлагани каби, кўкаламзорлаштириш – туз ва қум билан курашишда энг самарали усуллардан бири. Лойиҳада белгиланганидек, 160 минг гектар майдонга дарахт ўтқазилади.
Мади Нурпеисов, Қозоғистон Республикаси экология, геология ва табиий захиралар вазирлиги ўрмон хўжалигини ривожлантириш бошқармаси раҳбари:
- Ўрмон хўжалиги соҳасида Осиё ҳамкорлик ташкилотига Оролни кўкаламзорлаштириш лойиҳасида қатнашишни таклиф қилдик. Мазкур лойиҳа мақсади – денгиз тубига саксовул ниҳоллари экиш. Ҳозирги вақтда махсус питомник яратиш бўйича ишларни муҳокама қиляпмиз. Айни пайтда Ташкилот таклифимизни кўриб чиқмоқда. Умид қиламизки, келгуси йили ишга киришамиз.
Пак Ин Шик, Корея ўрмон хўжалиги хизмати халқаро ҳамкорлик бўлими бош директори:
- Барчага маълумки, Кореяда ўрмонлар муваффақиятли тарзда тикланяпти. Биз ўз тажрибамизни Қозоғистонга тақдим этишга тайёрмиз, у биз учун Марказий Осиё давлатлари орасида асосий шериклардан бири. Ўрмонлар иқлимни асрашда муҳим роль ўйнайди. Шу боис, иқлим инқирозига доир масалаларни биргаликда ҳал этамиз.
Хуршида Абдуллаева таржимаси.