2024 йилда Қозоғистонда 3 та ТЭМ объекти ишга тушди

2024 йилда Қозоғистонда 3 та ТЭМ объекти ишга тушди

2024 йилда Қозоғистонда 3 та ТЭМ объекти ишга тушди. Яқин келажакда яна бештасининг қурилиши якунланиши кутиляпти. Тегишли вазиррликда таъкидлашларича, янги энергия манбаларининг ишга тушиши мамлакат  энергетика салоҳиятини мустаҳкамлайди. Умуман олганда, бугунги кунда Қозоғистонда 148 та ТЭМ объекти – шамол, қуёш, гидро ва биогаз электростанциялари ишлаб турибди. Улар ҳавога углерод оксиди чиқишини камайтириш ва мамлакат энергия тизимини экологитоза ва барқарор энергия билан таъминлашда ўз улушўини қўшаяпти. Айни вақтда, тегишли вазирликда соҳани 2035 йилгача ривожлантириш режаси ишлаб чиқиляпти. Унга кўра, яқин келажакда 26 ГВт қувватга эга янги станциялар ишга тушади. Экспертлар таъкидлашича, Қозоғистон  тикланувчи энергетикани ривожлантириш борасида Марказий Осиёда пешқадам. Жорий йилда мамлакат энергетикасига 327 миллиард тенге инвестиция жалб этилди. 19 та шартнома тузилди. Хитой ва Саудия Арабистони билан бирга қуёш ва шамол  электростанциялари бунёд этиш тўғрисида келишиб олинди.


Абдумалик Сарманов таржимаси