Озарбайжон билан товар айланмаси 400 фоизга ўсди

Озарбайжон билан товар айланмаси 400 фоизга ўсди

Йил бошидан буён Қозоғистон ва Озарбайжон ўртасида товар айланмаси 550 миллион доллардан ошди. Бу эса 2021 йилгидан салкам 400 фоизга кўп.  Хусусан, Қозоғистондан дон ва ун экспорти ошиши шундай натижаларга олиб келди. Бундан ташқари, темирйўл локомотивлари, ясси прокат, қора металл парчалари, рельс, минерал ўғитлар сотувида ўсиш бор. Шу кунларда Транскаспий йўлаги бўйлаб юк ташиш ва Қозоғистон нефтини «Боку-Тбилиси-Жейхан» трубопроводи орқали транзит қилиш ҳам долзарблигича қоляпти.

ЭЛДАНИЗ АМИРОВ, ИҚТИСОДЧИ:

- Тарихий “Буюк Ипак йўли” бўйлаб ўтган транспорт йўлаги икки томонлама муносабатлар учун муҳим восита вазифасини бажармоқда. Давлат раҳбарларининг ёзги учрашувида мана шу жиҳатга яна бир марта урғу берилди. Йил давомида Транскаспий йўналиши орқали юк ташуви 3 марта ошди. Келгуси йил ҳам Хитойдан Қозоғистон, Озарбайжон, Грузия, Туркия орқали Европага олиб чиқадиган йўлак орқали юк ҳажмини оширишга эътибор қаратилади.

Томонлар иқтисодий жиҳатдан ўзаро ҳамкорликни кучайтириш ниятида. Икки давлат бизнес-тузилмалари ўртасида биргаликда саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари яратиш имкониятлари кўп. Минтақада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш зарурати юзага келгани сабабли қишлоқ хўжалигига эътибор катта.

Абдумалик Сарманов таржимаси