Қозоғистон ва Корея атом энергетикасини ривожлантиришда ҳамкорлик қилади. Икки давлат вакиллари меморандум имзолади. Куни-кеча Энергетика вазири ўринбосари Жандўс Нурмағанбетов раҳбарлигидаги Қозоғистон делегацияси Жанубий Корея Савдо вазирлиги, Атом энергетикаси корпорацияси ва йирик компаниялари раҳбарлари билан музокара ўтказди. Сафар давомида мамлакатимиз вакиллари атом электр станцияларига бориши, реакторлар иши билан танишиши кутиляпти. Таъкидлаш лозимки, Бирлашган Араб Амирликларидаги АЭС корейс технологияси асосида қурилган. Тонгги мусаффолик мамлакати Чехия, Польша, Нидерландия ва Украина билан атом лойиҳалари ҳақида музокара юритмоқда.
Нам Ё Сик, Корея атом энергетикаси корпорацияси президенти:
- Кореяда 4 та энергия блоки қуриляпти. Бирлашган Араб Амирликларида режадаги тўртта энергия блокидан иккитаси фойдаланишга топширилди. Биз турли соҳаларда Қозоғистон билан ҳамкорлик қила оламиз. Шу жумладан, АЭСлардан фойдаланишда ҳам. Бундан ташқари, инфратузилмалар бунёд этамиз ҳамда инсон захираларини тайёрлаб берамиз. Имзоланган меморандум ва АЭС объектларини кўриб чиқиш ҳамкорлик дебочаси бўлишига умид қиламан.
Жандўс Нурмағанбетов, Қозоғистон Республикаси энергетика вазири ўринбосари:
- Ҳар қандай мамлакат энг яхши шарт-шароитлар, технологиялар, қурилиш юзасидан енгил шартлар, яхши нарх танлашга интилади. Мамлакатимиз ҳам бундан истисно эмас. Биз ҳозир турли давлатлар билан ҳамкорлик қиляпмиз. Қозоғистонда Росатом гуруҳи фаол меҳнат қилмоқда. Франциянинг EDF гуруҳи билан келажакда модул реакторлар қуриш масала муҳокама қилиняпти. Биз бу йўналишда Корея фаоллашувини истардик. Европага чиқишни ният қилган бўлсангиз, юқорида тилга олинган давлатлар таклифини жиддий ўрганиш зарур. Қозоғистонда корейс технологияси ва иштирокида жиддий даражада станция қуриш мумкин.
Абдумалик Сарманов таржимаси.