Қозоғистонда ёш олимларни грант асосида молиялаштириш танлови бошланди. Фан ва олий таълим вазирлиги берган маълумотга кўра, 2023-2025 йилларда рўёбга чиқариладиган илмий ва илмий-техник лойиҳалар юзасидан грант олиш мумкин. Минерал ва углеводород хомашёси қазиб олиш ва қайта ишлаш, янги материаллар, технологиялар, энергетика, машинасозлик; қишлоқ хўжалик маҳсулотлари хавфсизлиги; ахборот ва космик технологиялар, экология соҳалари бўйича ариза топшириш мумкин. Таълим, ижтимоий-гуманитар фанлар ҳам эътибордан четда қолмаган. Бу соҳаларда лойиҳалар устида ишлаётган олимлар ҳам мурожаат эта олади.
Абдумалик Сарманов таржимаси