Йил охиригача Павлодар вилоятига 800 нафар этник қозоқ кўчиб келади. Улардан салкам 600 нафари Туркманистондан. Қондошлар Ақсу қишлоқ округига жойлаша бошлади.
Ескендирхан Суикулов, кўчиб келувчи:
- Кексайиб қолдик. 67 ёшдаман. Тарихий ватанимизга қайтдик. Бу ерда яхши кутиб олишди. Уй-жой беришди, ёрдам кўрсатишди. Энди ишга киришни ният қилдим. Невараларим қозоқ тилида таълим олади.
Миграция пилот лойиҳаси доирасида уларга уй-жой берилади. Маҳаллий ҳукумат ишга жойлашишга ёрдамлашади. Бундан ташқари, оилаларга бир миллион тенге атрофида ёрдам кўрсатилади.
Ўрингул Ўтаганова, кўчиб келувчи:
- Қувончимнинг чеки йўқ. Ниҳоят тарихий юртимизга қайтиб келдик. Болаларимиз ватанига хизмат қилсин, тилини, тарихини, илдизини билсин, дейман.
Абдумалик Сарманов таржимаси.