Украинада қолиб кетган 23 та юк автомобили ва ҳайдовчилар мамлакатдан чиқиб олди. Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги берган маълумотга кўра, Польша чегарасида яна 7 та машина навбат кутиб турибди. Украина ҳудудида 26 машина қолган. Қолиб кетган ҳайдовчиларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатилмоқда. Эслатамиз, тегишли вазирлик аввалроқ Польша ва Молдованинг ваколатли органлари билан транпорт воситалари чиқиб кетши учун соддалаштирган тартибда ишловчи «яшил йўлак» яратиш ҳақида музокара юритганди. Юк ташишдаги муаммоли масалаларни ҳал этиш, халқаро юк ташувчилар ва бизнес субъектларига тўғри маълумот етказиб бериш бўйича тезкор штаб тузилди. Вазирлик қайноқ алоқа линияси ташкил этди.
call-марказ: +7 708 088 0 800; +7 (7172) 98-35-35
WhatsApp: + 7 708 088 0 800