2023 йилда 1,4 миллион турист келиши кутиляпти

2023 йилда 1,4 миллион турист келиши кутиляпти

Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазирлигида таъкидлашларича, бу мамлакатга бўлган қизиқишнинг ортиб бораётганини кўрсатади. Шу билан бирга, Ҳиндистон ва Германиядан келаётган туристлар оқими кескин ортгани кузатилмоқда. Хорижликлар Ақмўла, Алмати, Манғистау, Туркистон ва Абай минтақалари курортларида дам олишни афзал кўрмоқда. Шунингдек, мамлакатда кўплаб давлатларда урф бўлган туристлар учун Tax free тизими йўлга қўйилди. Фуқаролари Қозоғистонга визасиз кела оладиган мамлакатлар тизими кенгайтирилди.

Асхат Ўралов, Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазири:

 Ҳа, туристлар оқими жадал ўсяпти. Айниқса, Эрондан келаётганлар кўп. Ўзингиз кўриб турганингиз каби, Давлат раҳбарининг Эронга ташрифидан сўнг виза талаби олиб ташланди, бу эса жуда яхши янгилик. Жорий йилнинг март ойида, Наврўз арафасида 300 нафар эронлик турист Манғистау вилоятига, шу жумладан, Ақтау шаҳрига келди. Айтмоқчи, хитойлик саёҳатчилар ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Россия, Эрон, Марказий Осиёдан ташриф буюраётганлар жуда кўп. Туркиялик турист сони анча ортди.

Ички саёҳатчилар сони эса жорий йилда 8,6 миллион нафарга етади, бу эса пандемиягача бўлганидан 2 миллион нафарга кўп.

Асхат Ўралов, Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазири:

 Туризм соҳасини ривожлантиришнинг 2029 йилгача мўлжалланган концепциясига кўра, ички туристлар сонини 11 миллион нафаргача кўпайтиришимиз зарур. Яъни ички туристлар сонини Пандемиягача бўлган даврга нисбатан икки баравар ошириш режалаштирилган. Ва улар учун сифатли, ҳамёнбоп шароитлар яратилиши зарур. 

Мамлакат 2029 йилгача Саёҳатлар ва туризм ривожланиши  глобал индекси рейтингида 50-ўриндан юқорига чиқиши режалаштирилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси