Қозоғистонликлар мамлакат бўйлаб тобора кўпроқ саёҳат қилмоқда. Республикада ички туристлар сони рекорд даражада ошгани кузатилди. Ўтган йилнинг ўзида улар сони етти миллионга етди. Республика Маданият ва спорт вазирлиги берган маълумотга кўра, йил охиригача ушбу кўрсаткич 8 миллиондан ошиши кутиляпти. 2022 йилнинг биринчи ярмида тегишли жойларнинг банд этилиши даражаси пандемиягача бўлган даврдагидан 28 фоизга ошди. Бундан ташқари, хориждан келаётганлар сони ортяпти. Олти ой давомида улар сони 2,5 марта кўпайди. Жами 300 минг кишини ташкил қилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.