Жорий йилда Қозоғистонда иқтисодиёт салмоқли ўсиши кутиляпти. Осиё Тараққиёт Банки прогнозини яхшилади. Экспертлар тахминича, ялпи ички маҳсулот 3,4 фоизга ўсиши кутиляпти. Бунга қатор факторлар таъсир кўрсатади, дейди аналитиклар. Пандемияга боғлиқ чекловлар бекор қилиниши, нефть нархи кўтарилиши ҳамда ОПЕК+ доирасида қора олтин қазиб олиш ҳажми ортиши шулар жумласидан. Экспертлар таъкидлашича, мамлакатда ЯИМ январь-май ойларида 1,6 фоизга кўтарилган, натижада истеъмол фаоллиги бирмунча ошган. Машинасозлик, енгил саноат, қурилишда ўсиш суръати катта. 5 ой ичида инвестиция миқдори 25 фоиздан кўпроқни ташкил қилди. Мутахассислар фикрича, 2022 йилда Қозоғистон иқтисодиётида ўсиш кўрсаткичи 3,5 фоиз бўлиши прогноз қилинмоқда.
Марказий Осиё ЯИМга келсак, унга нисбатан ҳам банк прогнози ижобий томонга ўзгарди. Янги ҳисобларга кўра 3,6 фоиз ўсиш кутиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси