Қозоғистонда йўл-транспорт ҳодисаси МОБИЛ илова ёрдамида ҳал қилинади

Қозоғистонда йўл-транспорт ҳодисаси МОБИЛ илова ёрдамида ҳал қилинади

Қозоғистонда суғурта соҳаси рақамлаштиришда давом эттирилади. 2019 йилдан бу жараён электрон шаклда, қоғозсиз амалга оширилаётганди.  Энди транспорт воситасини мобил илова ёрдамида суғурталаш режалаштирилмоқда. Сенатнинг пленар йиғилишида тегишли қонун лойиҳаси маъқулланди. Молия бозорини созлаш ва ривожлантириш агентлиги раиси Мадина Абилқасимова маълум қилишича,  янги усул йўл-транспорт ҳоисаси юз берган тақдирда қисқа вақтда, полиция ва судга мурожаат этмаган ҳолда тегишли тўловларни олиш имкониятини беради.

Мадина Абилқасимова,  Қозоғистон Республикаси молия бозорини созлаш ва ривожлантириш агентлиги раиси:

- Қонун лойиҳасидаги муҳим янгилик – автосуғурталашда ўзгарувчан тарифлар белгилаш механизми мавжудлиги. Ҳозир суғурта тарифлари 2007 йил қонунчиликда кўрсатилган миқдорда, ўшандан буён янгиланмади. Ўзгарувчан тарифларга ўтиш Қозоғистон минтақаларидаги шароитга қараб суғурта тарифларини автоматик шаклда янгилаб бориш ва ўзгартириш имкониятини беради.

Таъкидлаш лозимки, жорий йилнинг 5 ойида мамлакатда 5 минг 211 та йўл-транспорт ҳодисаси юз берди, уларда 744 қурбон берилди, 6 минг 909 одам жароҳатланди. Энг кўп сонли ҳодисалар жанубий минтақаларда, шу жумладан, Алмати шаҳри, Алмати ва Жамбил вилоятларида рўйхатга олинган.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.