Бу кўрсаткич бўйича Астана минтақалар орасида еттинчи ўринда. Astana Invest маълум қилишича, мегаполисда инвестициявий лойиҳалар ягона жамланмаси ташкил қилинган. Унда умумий қиймати 2 триллион тенгедан кўпроқ бўлган 262 та лойиҳа бирлашган. Ҳозир «Астана – Янги шаҳар» махсус иқтисодий зонаси базасида 50 та лойиҳа ишлаб турибди. Инвестицияларни ривожлантириш маркази маълум қилишича, шундан 11 таси экспортга йўналтирилган. Ўтган йилнинг тўққиз ойида Астанадан Россия, Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркияга 15 миллиард тенге қийматга эга маҳсулот экспорт қилинган. Асосий товарлар орасида электровоз, жомакор, локомотивлар бор.
Абдумалик Сарманов таржимаси