Брюсселда Марказий Осиё билан ҳамкорлик масаласи кўрилди

Брюсселда Марказий Осиё билан ҳамкорлик масаласи кўрилди

Брюсселда Марказий Осиё давлатлари, ЕИ ва БМТ вакиллари Иқлим ўзгаришларига бардошлилик ҳамда табиий офатлар хавфини камайтиришга қаратилган лойиҳани амалга ошириш масаласини муҳокама қилди. Учрашув иштирокчилари таъкидлаганидек, минтақадаги беш мамлакатда сув таъминоти, қишлоқ хўжалиги, энергетика, хавфсизлик ва соғлиқни сақлаш соҳаларини яхшилаш мақсадида махсус дастур яратилган. Дастлабки уч йилда уни амалга ошириш учун 3 миллион 750 минг евро ажратилган. Фавқулодда вазиятлар ва табиий офатлар хавфини камайтириш давлатлараро маркази директор ўринбосари Серик Аубакиров йиғилганларга минтақадаги илк стратегиянинг ишлаб чиқилиши ва рўёбга чиқарилиши ҳақида сўзлаб берди.

Серик Аубакиров, Фв ва табиий офатлар хавфини камайтириш давлатлараро маркази директор ўринбосари:

- Евроиттифоққа мурожаат қилар эканмиз, энг аввало, инвестиция борасидаги масалани қўямиз, биргаликдаги чораларни амалга ошириш учун реал амалий тадбирларга маблағ ажратилиши зарур. Гуманитар ёрдам кўрсатиш нуқтаи назаридан фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш бўйича ўзига хос мувофиқлаштирувчи марказ яратиш эҳтиёжи туғилади. Кўп ҳолларда фавқулодда вазиятларда кескин чора кўриш учун хизматлар, ҳукуматлар, гуманитар ёрдам кўрсатиш билан шуғулланувчилар ўртасида алоқа-ахборот йўқлиги сабабли номувофиқлик масаласи юзага келади.

Тери Хакала, еи марказий осиё бўйича махсус вакили:

- Қозоғистон, шубҳасиз, бу соҳада катта роль ўйнайди, чунки, энг аввало,  ФВ ва табиий офатлар хавфини камайтириш маркази Алматида жойлашган. Бу маъқулланади,  менимча, юртингиз бу ишни яхши уддалаяпти, фақат қабул қилувчи тараф сифатида эмас, балки минтақа давлатлари билан ҳамкорликда координатор ўлароқ ҳам. Бугун ушбу марказ ютуқларидан, ўтган олти йил давомида нималарга эришилганидан хабардор бўлдик, бу улкан иш. Қозоғистон бу ишни бутун Марказий Осиё минтақаси учун қилаётгани мақтовга сазовор.

 Абдумалик Сарманов таржимаси