Авиабилетлар нархини асоссиз кўтариш бартараф қилинади

Авиабилетлар нархини асоссиз кўтариш бартараф қилинади

Бунинг учун республикада тегишли компанияларга «Очиқ осмон» тартиби тақдим этилади. Шунингдек, қонунчиликдан "ёнилғи тўлови" тушунчаси олиб ташланади, нархлар шаклланиши назоратга олинади. Ҳукумат йиғилишида транспорт, алоқа ва ёнилғи-энергетика мажмуасида рақобатни кучайтириш имкониятлари муҳокама этилди. Шу жумладан, нефть маҳсулотлари улгуржи савдосидаги барча жараёнларни автоматлаштириш, Ягона электроэнергия харидори фаолиятини шаффофлаштириш, хусусий темирйўл ташишларини ривожлантириш ва юк ташиш жараёнини режалаштириш ва бошқаришни автоматлаштириш кўзда тутилмоқда.

Абдумалик Сарманов таржимаси