Пойтахт таълим даргоҳи муаллими кўриш ва эшитиш қобилиятида
муаммоси бор одамлар учун дунёда тенги йўқ имо-ишораларни аниқлаш интеллектуал
тизимини яратди. Сунъий интеллектга асосланган ишланма ёрдамида улар
сурдотаржимонлар ёрдамисиз мулоқот қила олади. Дастур битта ҳаракатнинг шартли
компонентларга тақсимланган бир қанча вариациясини ҳисобга олиши мумкин. Улардан ҳар бири учун сунъий
нейрон тизими модели бор.
Нурзада Амангельди, Евроосиё миллий университети ахборот
технологиялари факультети катта ўқитувчиси:
- Тизим дастурий кодга асосланган, у матнни таҳлил қилади ҳамда овоз ва матнни имо-ишоралар тилига ўгиради. Аналогларига муқояса қилган ҳолда тизим уни суҳбат учун мослайди. Сўнгра матн ёки овоз шаклида қайтариб узатиши ҳам мумкин. Тизимда сурдотаржимонлар тренажери ҳам бор, унинг ёрдами билан имо-ишоралар тилини ўрганиш мумкин.
Нурзада Амангельди бу тадқиқотларга 5 йил вақт сарфлади. Натижада, олим юқори рейтингга эга жаҳон илмий журналларида учта илмий мақола чоп этди. Келажакда у ўз лойиҳасини масштаблаш ва жамоат, давлат идораларида жорий этиш ниятида. Лойиҳа тижорийлашуви учун олим Фан жамғармасига, грантли молиялаштиришга ариза берган.
Жангельды Бекбатиров, Қозоғистон кар-соқовлар жамияти вице-президенти:
- Айниқса, таълим соҳасида имо-ишоралар тилини биладиганлар кам. Бу тилни болаларга, ўсмирларга ўргатиш зарур. Тизим имконияти чекланган шахсларнинг тил тўсиғидан ўтиб олишига, бошқалар билан мулоқот қилишига ёрдам беради. Улар ҳар қандай бўш вақтида, уйида ҳам ўқиб-ўрганиши мумкин. Шунда муаммолар ҳам осон ҳал бўлади.
Ақлли тизим қозоқ тилидан ташқари рус ва халқаро имо-ишоралар тилини ҳам аниқлай олади. Уларнинг ҳар бир яқин кунларда уч мингта янги сўз билан бойитилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси