Латвия портлари Қозоғистон юкларини қабул қилишга тайёр. Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги матбуот хизмати маълум қилишича, икки мамлакат вакилларининг юк ташиш бўйича ўтказган учрашувидан сўнг шундай баёнот берилди. Вазирлик вакиллари айтишича, Қозоғистон экспорт товарларини Россия портларидан жўнатишда муаммолар чиққани ва Антверпен, Гамбург, Пиринея, Роттердам ва Мугге транзит портлари уларни қабул қилишдан бош тортгани сабабли юклар Латвиянинг йирик портларига олиб борилади. Рига, Венст-пилс ва Лиепаедаги денгиз дарвозалари Қозоғистон транзитига хизмат кўрсатишга тайёр. Мамлакат вакиллари таъкидлашича, уларнинг ўтказиш қуввати етарли.
Абдумалик Сарманов таржимаси