20 октябрдан Қозоғистонда карантин юмшатилади

20 октябрдан Қозоғистонда карантин юмшатилади

Қозоғистонда COVID-19 тарқалиши ҳолатлари камайиб бормоқда. Сўнгги икки ҳафта ичида хасталаниш ҳолатлари 17 фоизга камайди, кундалик ўсиш кўрсаткичи 2 марта камайди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, хавфли вирус юқиши ҳолатлари сўнгги икки ой давомида 3,8 марта, қурбонлар сони эса 3,6 марта камайган. Вазир Алексей Цойнинг таъкидлашича, эпидвазият барқарорлашиши оқибатида вақтинчалик инфекцион стационарлар ёпилади. 25 августдан буён бундай объектлардан 100 таси ишини тўхтатди. Шу тариқа, ҳозир Қозоғистон бўйича юқумли касалликларга ажратилган ўринларнинг 34 фоизи, жонлантириш бўлимларидаги ўринларнинг 29 фоизи банд. Эмланиши мумкин бўлган аҳолининг 70 фоизи вакцина олгани ва вазият яхшилангани туфайли мамлакатда карантин юмшатилади.

Алесей Цой, Министр здравоохранения РК:

- Кексалар уйлари, меҳрибонлик уйлари, болалар уйлари ва бошқа ижтимоий аҳамиятли муассасаларга зиёрат учун боришга рухсат берилади. Фақат зиёратчилар ковид-19 га қарши тўла вакцина олганлиги ёки кўпи билан уч кун илгари олинган ПЗР лаборатория тадқиқоти натижаси мавжуд ҳужжат кўрсатиши зарур. Тунги клублар фақат «яшил» мақомдаги фуқароларга хизмат қилади. Бунда улар ўринларнинг 50 фоизи тўлдирилган ҳолда ишлайди. Бино ичида кўпи билан «яшил» зонада 100, «сариқ» зонада 70, «қизил» зонада 50 одам бўлиши мумкин. «Ашиқ» лойиҳасида ишлаётган бизнес объектлари иш вақти узайтирилади. «Яшил» зонада 03:00 гача, «Ашиқ» лидерлари учун 05:00 гача. «Сариқ» зонада 01:00 гача, «Ашиқ» лидерлари учун 03:00 гача.

Абдумалик Сарманов таржимаси