Қозоғистонда пандемия бошланганидан бери коронавирус юқтирганлар сони 415 мингга яқинлашмоқда. Ўтган кеча-кундузда республика минтақаларида тиббиётчилар 1 445 та ковид беморини рўйхатга олган.
Айни пайтга қадар энг кўп касал мамлакат пойтахтида аниқланган. Бу ерда ташхис 506 кишида тасдиқланган. Алмати шаҳрида 181 та ҳолат. Учликни Қарағанди вилояти якунлайди, бу ерда 147 нафар юртдошимизга хасталик юққан. Дарвоқе, Қозоғистонда вакцинация суръати сезиларли равишда ошган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотларга кўра, вакцинанинг ҳар иккала компоненти билан 1 миллион 800 мингдан зиёд юртдошимиз эмланган.
Абдумалик Сарманов таржимаси